Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасидан 19,5 минг нафар фуқаро хорижга ўқиш учун кетган.

Статистик маълумотларга кўра, биринчи ўринда Тожикистон, кейин Россия, Қирғизистон, Туркия ва бошқалар:

  • Тожикистон — 10122 киши;

  • Россия — 2905 киши;

  • Қирғизистон Республикаси — 2022 киши;

  • Туркия — 1020 киши;

  • Жанубий Корея — 948 киши;

  • Қозоғистон — 764 киши;

  • Буюк Британия — 363 киши;

  • Хитой — 320 киши;

  • Германия — 190 киши;

  • АҚШ — 166 киши;

  • бошқа мамлакатлар — 645 киши.