Ички ишлар вазирининг буйруғи билан полковник Саидов Олим Чориқулович Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Қарор Олим Саидовнинг бошқа ишга ўтгани муносабати билан қабул қилинган.
Олим Саидов ушбу лавозимда 2019 йилнинг ноябрь ойидан бери ишлаб келаётган эди.
Полковник Ибрагимов Шерзод Шокирович Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги бошқармаси ЙҲХХ бошлиғи лавозимига тайинланди.