Нурота туманидаги «Нурфахр» кичик туманида аҳоли мурожаатларини ўрганиш, муаммоларини жойида ижобий ҳал этиш бўйича ишлар қизғин давом этмоқда.
Навоий вилояти ва Нурота шаҳри аҳолисини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш учун 1,5 километр узунликдаги тармоқ қурилмоқда.
Ушбу жараёнлар учун «Навоий сув таъминоти» акциядорлик жамияти туман ҳокимлигидан махсус техникалар ажратилиб, малакали ишчилар жалб этилди.
Жорий қурилиш-монтаж ишлари якунлангач, миттитумандаги 76 хонадонда истиқомат қилувчи 300 дан ортиқ аҳоли биринчи марта марказлаштирилган тоза ичимлик суви билан таъминланади.