Қирғизистон президенти Садир Жапаров рафиқаси билан давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Садир Жапаровни Тошкент аэропортида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Ташриф дастурига кўра, олий даражадаги музокаралар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, унда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик тамойилларига асосланган муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Саммит якунлари бўйича ҳамкорлик соҳасида муҳим қўшма лойиҳаларга старт берилиши ва турли икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.