Бугун, 19 июль куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод судида «Бахти Ташкентский» ва яна 36 нафар шахсга нисбатан жиноят иши кўрилмоқда.
Суд уни бир қатор жиноятларни содир этишда айбдор деб топиб, 19 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Бахти Ташкентский» лақабли 52 ёшли Бахтиёр Қудратуллаев исмли шахс ўтган йилнинг 3 декабрь куни товламачилик ва наркотик моддаларни сақлашда гумонланиб қўлга олинганди. Прокурор 20 йиллик қамоқ жазосини сўраган.