Хитойда содир бўлган кучли бўронлар мамлакатнинг марказий ва шимолий вилоятларига кўчди. Оқибатда Хэнань провинциясидаги кичик шаҳарга бир кунда деярли бир йиллик ёмғир ёғди, деб ёзади Reuters.
Метеорологларнинг маълумотларига кўра, сешанба куни эрталабгача 24 соат ичида шаҳарда 606,7 миллиметр ёмғир ёғди — бу давр учун Хитойда энг юқори кўрсаткич. Таққослаш учун, ушбу ҳудудда ўртача йиллик ёғингарчилик миқдори 800 миллиметрни ташкил қилади.
Сешанба куни эрталаб кучли ёғингарчилик сув тошқинини келтириб чиқарди ва маҳаллий ҳукумат табиий офатга қарши курашиш учун қаттиқ чоралар кўрди.
Пекинда момақалдироқ ва сув тошқини ҳақидаги огоҳлантиришлар эрталабки соатларда шаҳар атрофидаги ҳудудларда кўплаб поэзд линияларини ёпиб қўйди.