«Нефтгазмонтаж» МЧЖ давлат улушининг 100 фоизини сотади

O‘zbekiston

«Нефтгазмонтаж» МЧЖ давлат улушининг 100 фоизини жмузокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усули асосида савдо жараёнлари бошлайди. «Mosaic Financial» компанияси ушбу битим бўйича Давактивнинг хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Нефтгазмонтаж» МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини музокараларга жамоатчилик таклифи орқали хусусийлаштириш усулида сотиш жараёни бошланганини эълон қилади.

«Mosaic Financial» компанияси ушбу битим бўйича Давактивнинг хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

«Нефтгазмонтаж» МЧЖ барча даражадаги мураккаб бўлган қурилиш-монтаж ишларини амалга оширади.

Таъкидлаш жоизки мураккаб қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун Корхонада барча турдаги автотранспорт воситалари, қурилиш махсус техникаси ва ускуналари, горизонталь бурғилаш, ер ковлайдиган техникалар, юк кўтарувчи механизмлар, пайвандлаш агрегатлари, махсус транспорт ҳамда «Volvo», «Caterpillar», «Komatsu», «Liebherr», «Renault» каби илғор халқаро ишлаб чиқарувчиларнинг бошқа механизм ва агрегатларини қўшган ҳолда кенг кўламдаги техникалар мажмуи мавжуд.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.