Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси ходимлари рағбатлантирилади

O‘zbekiston

2024 йил 1 октябрдан бошлаб ТИЭК ходимларини иш фаолиятининг асосий кўрсаткичлари (KPI) амалга ошириш асосида мукофотлаш тизими жорий этилади. Бундан ташқари, «педиатр», «психиатр» ва «фтизиатр» штатлари жойлардаги ТИЭКларга ажратилади ва ихтисослаштирилган ТИ ЭКлар тугатилади.

Тиббий-ижтимоий экспертиза самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2024 йил 1-октабрдан бошлаб ТИЭК ходимларини иш фаолиятининг асосий кўрсаткичларига (KPI) эришганликлари асосида рағбатлантириш тизими жорий этилади.

Ихтисослаштирилган ТИЭК (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) тугатилиб, уларнинг вазифалари ва штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туманлар (шаҳарлар) ТИЭКларига ўтказилади.

Қуйидаги вазирлик ва идоралар 2025 йил 1 апрелга қадар ногиронлиги бўлган шахсларни қуйидаги йўналишлар бўйича касб-ҳунар, таълим ва спортга йўналтириш тартибини ишлаб чиқади:

  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги – тарбия ва таълим соҳасида;

  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги – касбга ўқитиш ва касбга йўналтириш учун;

  • Бандлик ва қашшоқликни қисқартириш вазирлиги - бандлик учун;

  • Ўзбекистон Спорт вазирлиги, Миллий Паралимпия қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги – оммавий спорт ва параспорт (ногиронлиги бўлган шахслар спорти) йўналишида.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.