Тошкент учун Хитойнинг BYD компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 200 та электробус харид қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, жамоат транспортида сафар қилишда нақд пул тўлашни тўхтатиш режалаштирилган. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Махкамов маълум қилди.
Бундан ташқари, ҳукумат вилоят марказларига мингта янги автобус етказиб беришни мақсад қилган.
«Президент йил охиригача автобуслар харид қилиш вазифасини қўйди ва жамоат транспорти тизимини ривожлантириш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Бу борадаги барча мутахассислар ана шу вазифаларни амалга ошириш устида ишламоқда», — деди Маҳкамов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, йил охиригача онлайн харид қилиш мумкин бўлган электрон чипталарга ўтиш орқали чипталарни харид қилиш жараёнини рақамлаштириш режалаштирилган. Мақсад, шунингдек, нақд пулдан фойдаланишни бутунлай тўхтатишдир. Бу жараён биринчи навбатда пойтахтда амалга оширилади.