Ижтимоий тармоқларда ташиш пайтида шикастланган Chevrolet автомобиллари таъмирдан кейин яна сотувга қўйилаётгани ҳақида маълумот тарқалди.
UzAuto Motors акциядорлик жамияти маълумотлар ишончли эмаслигини ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади. Ташиш вақтида шикастланган транспорт воситалари сотувдан олиб ташланади.
Шунингдек, компания ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки интернет тармоғида ёлғон маълумот тарқатганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ маъмурий жавобгарлик борлигини эслатиб ўтди.