Сирдарё вилоятида иккита ёқилғи қуйиш шохобчасида йирик ўғирликлар фош этилди. Зарар салкам 30 млрд сўмни ташкил қилди.
Сирдарё туманида жойлашган «М.Г.» МЧЖга қарашли АГТКШда жамият мансабдор шахслари «Автопилот-Про» русумли газни ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиб 20,5 млрд сўмлик (8,2 млн. куб метр) табиий газни ўғирлаган.
Бу каби ҳолат Сирдарё туманидаги «С.А.Л.” МЧЖга қарашли АГТКШда ўрнатилган ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида 7,9 млрд. сўмлик (3 млн. куб метр) табиий газ талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси, 4-қисми «а» банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган.