New York Post нашрининг ёзишича, АҚШда ўзбекистонлик ўз оиласининг тўрт аъзосини ўлдирган.
19 июль куни Бруклинда 24 ёшли йигит онасини, акасининг хотини ва икки фарзандини пичоқлаб ўлдирди. Нью-Йорк полицияси ходимлари қотилнинг 56 ёшли онасининг жасадини кўчалардан бирида бўйнида кўплаб пичоқ жароҳатлари билан топган.
Шунингдек, уйнинг шкафи ичидан сумка ичида пичоқ билан жароҳатланган 4-5 ёшли болалар жасадлари топилган. Қотилнинг 27 ёшли янга болалар ёнидан кўплаб пичоқ жароҳатлари билан топилган.
Гумонланувчи ҳибсга олинди. Полиция унинг руҳий муаммолари бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.