Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ одам жароҳатланди

Dunyo

Исроил ҳарбийлари Исроил ҳаво кучлари Яман ғарбидаги ҳусийлар назорати остидаги Ҳудайда портига ҳужум уюштирганини тасдиқлади. Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, 87 киши жароҳатланган.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Яманнинг Ҳудайда портига ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Уч киши ҳалок бўлган ва 87 киши яралангани маълум. Жароҳатланганларнинг кўпчилигида ҳужумдан кейин бошланган ёнғинлар оқибатида кенг кўламли куйишлар бор.

Исроил ҳукумати ҳусийларнинг мамлакатга қилган ҳужумлари учун ўч олиш мақсадида ҳужум қилганини айтди.

«Биз ўзимизни ҳар қандай восита ва жабҳада ҳимоя қиламиз. Бизни урган ҳар бир киши ўз тажовузлари учун жуда катта тўлов тўлайди», — дея Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Коммерсантъ».

Бу Исроилнинг Яманга биринчи тўғридан-тўғри ҳужумидир.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.