Сирдарё вилоятида дўкон сотувчиси чек сўрагани учун болани калтаклади, деб хабар бермоқда Болалар омбудсмани матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 20 июль куни боланинг онаси Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида дўкон сотувчиси 13 ўғли харид учун чек сўраганида уни ҳақоратлаб, урганини айтиб, бошқармага мурожаат қилган.
Болалар омбудсманининг мурожаати асосида ички ишлар органлари томонидан болага нисбатан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар ўрганилмоқда.
Вазият алоҳида назоратга олинган ва қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилади.