2024 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 17 минг 432 дона Onix автомобили ишлаб чиқарилган, дея хабар берди Давлат статистика агентлиги.
Бундан ташқари, энг кўп (72,9 мингдан ортиқ) Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари, 38,9 мингта Damas, 21,5 мингта Tracker, 9,3 мингта Kia, 4,1 мингта Chery ишлаб чиқарилган.
Gentra (Lacetti) ишлаб чиқариш 37 084 донадан 12,6 минг донага камайди.
Шина ишлаб чиқариш 17,5 фоизга камайиб, 712,1 минг донани ташкил этди. Автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш 237,5 мингтага (+13,8%), аккумуляторлар ишлаб чиқариш 1,03 миллионтага (+28,9%) ошди.