Афғонистонда миналардан 292 нафар тинч аҳоли жабрланди

Dunyo

2024 йилнинг январь-июнь ойларида Афғонистонда 292 нафар тинч аҳоли миналардан жароҳат олди, улардан 256 нафари болалар бўлган. 2024 йилда маблағ танқислиги миналардан тозалаш ва қурбонларга ёрдам дастурларини хавф остига қўйиши мумкин.

Фото: Ситуатив

2024 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Афғонистонда 292 нафар тинч аҳоли миналардан жабрланган, улардан 256 нафари болалар, дея хабар беради БМТ.

Бахтсиз ҳодисаларнинг деярли ярми болалар ўйинлари пайтида содир бўлган. Яна 15 фоизи — металлолом йиғишда.

1989 йилдан бери Афғонистонда 45 минг киши миналар ва уруш қолдиқлари портлаши оқибатида ҳалок бўлган. Бу ойига ўртача 110 киши деганидир.

2024 йилда маблағ танқислиги миналардан тозалаш ва қурбонларга ёрдам дастурларини хавф остига қўйиши мумкин. Бу 3,4 миллион кишининг ҳаётини хавф остига қўяди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.