Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев Фаррух Зокировга «Халқ артисти» фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Озарбайжон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришдаги хизматлари учун Фаррух Керимович Зокировга «Халқ артисти» фахрий унвони берилди.