Гулистонда болани урган сотувчига нисбатан иш очилди

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидан сотувчи тўловни амалга оширгач, чек сўраган болани калтаклагани видеоси тарқалди. Болалар омбудсмани воқеага муносабат билдирди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари маъмурий иш қўзғатган.

Фото: кадр из видео / Соцсети

Интернетда Сирдарё вилоятидаги дўкон сотувчиси 12 ёшли боланинг юзига ургани акс этган видео пайдо бўлди.

Жорий йилнинг 20 июль куни боланинг онаси ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, сотувчи 2011 йилда туғилган ўғлини ҳақоратлаб, юзига бир неча марта урганини маълум қилган. Можарога бола Гулистон шаҳридаги дўкондан маҳсулот сотиб олаётганда QR чекини сўрагани сабаб бўлган.

Болалар омбудсмани ушбу ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Ўтказилган текширувлар натижасида фактлар ўз тасдиғини топди. Сотувчи З.А. одобсиз сўзлар ва жамоат жойида ўзини тутиш нормаларига эътибор бермагани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди. Иш материаллари жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судига юборилган.

Mavzuga oid materiallar