Лицейларга кириш имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

O‘zbekiston

2024–2025 ўқув йили учун лицейларга кириш имтиҳонлари кунлари белгиланди. Тест синовлари ўтказиладиган сана ва жойни my.edu.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали билиб олиш мумкин.

Фото: uzdaily.uz

2024–2025 ўқув йили учун академик лицейларга кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади. Бу ҳақда Билим ва кўникмаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.

  • 25 июль — фақат Тошкент шаҳрида, икки сменада;

  • 26 июль — барча ҳудудларда, икки сменада.

Биринчи смена 09:00 да, иккинчи смена эса 15:00 да бошланади.

Имтиҳонлар таълим соҳасига мос келадиган иккита фан бўйича, шунингдек, интеллект (IQ) даражасини аниқлаш учун ўтказилади.

Номзодлар 60 та тест топшириқларини бажариши керак: ҳар бир фан учун 20 тадан савол берилади. Топшириқларни бажариш учун 2 соат вақт берилади, шу жумладан жавоб шаклини тўлдириш вақти ҳам ҳисобга киритилган.

Тест синовлари ўтказиладиган сана ва жойни my.edu.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали билиб олиш мумкин. Имтиҳонда қатнашиш учун рухсатномани ҳам шу сайтдан юклаб олиш мумкин.

Номзодлар тест синовларида қатнашиш учун шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан тест синови ўтказиладиган жойга 1 соат олдин келиши керак.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.