Давлат активларини бошқариш агентлиги (Давактив) олти потенциал инвестор International Hotel Tashkent (собиқ Интерконтиненталь) меҳмонхонасининг давлат улушини сотиб олиш истагини билдирганини хабар қилди.
Мурожаатлар турли мамлакатлардан: араб давлатлари, Шарқий Осиё ва Европадаги инвесторлардан келиб тушган. Қабул қилинган мурожаатлар муайян мезонларга мувофиқлиги синчиклаб таҳлил қилинди. Натижада барча мурожаатлар талабларга жавоб бериши аниқланди.
Делоитте хусусийлаштиришни амалга ошириш учун маслаҳатчи сифатида танланган. Потенциал инвесторлар энди Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзолаши керак.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги «Интерконтиненталь» давлат улушининг 100 фоизи сотилганини эълон қилганди.
Тошкентдаги «Интерконтиненталь» меҳмонхонаси ўз меҳмонларига 232 та хона, 7 та конференция зали, 2 та ресторан, бар ва очиқ терассани таклиф этади. Ҳудудда бассейнли фитнес клуби ҳам мавжуд. Бино ва иншоотларнинг умумий майдони 45 минг квадрат/метрни, ер участкасининг майдони эса 3 гектарни ташкил этади.