Статистика агентлигининг уй хўжаликларининг танлаб олинган сўровлари маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда таълим муассасаларида интернетдан фойдаланадиган 10 ва ундан катта ёшдаги аҳоли улуши 12,3 фоизни ташкил этди.
Маълумотга кўра:
-
2021 йилда бу кўрсаткич 3,6 фоизни ташкил этди;
-
2022 йилда – 5,5%;
-
2023 йилда – 9%.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг январь-июнь ойлари ҳолатига кўра, уйда интернетдан фойдаланаётганлар сони 79,2 фоизга ошган. 2022 йилда интернетдан фойдаланувчиларнинг улуши атиги 59,6 фоизни ташкил этган.