Ўзбекистонда қарийб 400 мингта тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда

O‘zbekiston

Статистика агентлиги 2024 йил июль ойи ҳолатига тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республикада фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳисобга олмаганда, 390 минг 898 та турли тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда, дея хабар берди Статистика агентлиги.

  • савдода – 148 714 та;

  • саноатда – 62 153 та;

  • қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 32 547 та;

  • қурилишда – 29 770 та;

  • турар жой ва озиқ-овқат саноатида – 27 673 та;

  • ташиш ва сақлаш саноатида – 16 387 та;

  • ахборот ва коммуникациялар соҳасида – 9 716 та;

  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида – 9445 та;

  • бошқа турларда – 54 493 та.

Mavzuga oid materiallar