Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-июнь ойларида дунёнинг 186 та давлати билан савдо алоқаларини ўрнатди, деб хабар қилди Статистика агентлиги.
Мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси сезиларли даражада ошди ва 31,8 млрд долларга етди. Шу билан бирга, импорт 18,8 млрд долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 10,6 фоизга кўпдир. Экспорт 13 млрд долларни ташкил этиб, 5,5 фоизга ўсган.
Айниқса, Хитой (18,5 фоиз), Россия (18,1 фоиз), Туркия (4,5 фоиз) ва Жанубий Корея (3,4 фоиз) билан товар айирбошлаш ҳажми ошган.