Жорий йилнинг январь–июнь ойларида 333,3 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, прогноз 109,7 фоизга бажарилди, деб хабар берди «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов АОКАда ўтказилган брифингда.
Жорий йилнинг шу даврида углеводород қазиб олиш учун 43 қудуқ қазилди.
Ўзбекистон тарихида илк бор чуқурлиги 5500–6500 метр бўлган «Қуйи Сургил» конидаги 11-сонли, «Сарижол» конидаги 1-сонли ва «Ғарбий Қуйи Сургил» конидаги 1П-сонли қудуқларда бурғилаш ишлари якуний босқичда олиб борилмоқда.
Шунингдек, 40 та та қудуқда капитал таъмирлаш ва 20 та та технологик чора-тадбир бажарилди. Жумладан, «Шўртан» конида Хитойнинг «Жереҳ» компанияси мутахассислари билан биргаликда 5 та кичик компрессор станцияси ишга туширилди.
Конларда 4 та газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қурилиб фойдаланишга топширилди.Табиий газ узатиш барқарорлигини таъминлаш учун газ транспорт тизимида 56,4 км газ қувури қурилди.
846,7 минг тонна углеводород хом ашёси қайта ишланиб, 525,9 минг тонна автобензин, 307,6 минг тонна дизель ёнилғиси, шундан «GTL» дизель ёнилғиси — 184,3 минг тонна, 98,3 минг тонна авиакеросин, шундан «ГТЛ» керосини — 50,9 минг тонна ва «GTL» нафта — 121,5 минг тонна ишлаб чиқарилди.