Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатида Чандипура вируси билан касалланиш бўйича 50 та ҳолат қайд этилди ва 16 киши вафот этди, деди штат соғлиқни сақлаш вазири Рашикеш Пател. Унинг сўзларидан NDTV иқтибос келтирмоқда.
«Бошқа штатлардан уч киши касаллангани ҳақида хабар олдик. Гужаратда Чандипура вирусининг 50 та ҳолати қайд этилган ва 16 киши аллақачон вафот этган», — деди у.
Чандипура вируси Ҳиндистоннинг Махараштра шаҳридаги қишлоқ шарафига номланган бўлиб, вирус биринчи марта ўша ерда 1965 йилда топилган. У чивин чақиши орқали юқади, деб ишонилади. Вируснинг белгилари орасида иситма, бош оғриғи, тутилиш ва эсни йўқотиш киради. Оғир ҳолатларда бу кома ва ўлимга олиб келиши мумкин. Афсуски, Чандипур вирусини даволаш ёки эмлаш йўқ. Шунинг учун асосий эътибор профилактика чораларига қаратилади.
Пателнинг айтишича, вирус тарқалиши ҳақидаги маълумотлар барча аҳоли пунктлари ва соғлиқни сақлаш ташкилотларига етказилган. Гужарат Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморларга зарарсизлантириш ва интенсив терапияни буюрди.
Ҳиндистонда Чандипура вирусининг тарқалиши вақти-вақти билан содир бўлади. Масалан, 2003 йилда 329 нафар бола уни юқтирган, улардан 183 нафари вафот этган.
Бундан ташқари, 2023 йил сентябрь ойида Ҳиндистонда Нипах вируси авж олганди. Икки киши ушбу касалликдан вафот этди, яна юзлаб одамлар унга чалинган. Вирус ҳайвонлардан одамларга юқади, миянинг шишишига олиб келади ва 40-70% ҳолларда ўлимга сабаб бўлади.