Жорий йилнинг 24 июль, чоршанба куни Тошкент шаҳрида ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда навбатдаги «Автомобилсиз кун» тадбири бўлиб ўтади.
Тадбир Ўзбекистон президентининг 21 февралдаги ПҚ-37-сонли қарорига асосан ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказилиши белгиланган.
24 июль куни пойтахтдаги барча давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларига шахсий транспорт воситаларидан воз кечиш ва жамоат транспорти, велосипед ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмайдиган транспорт турларидан фойдаланиш тавсия қилинган.
«Ҳурматли юртдошлар! Барчангизни «Автомобилсиз кун» жамоат лойиҳасига бефарқ бўлмасликка, экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланишга чақирамиз. Зеро атроф-муҳитни асраш барчамизнинг бурчимиздир», — дейилади хабарда.