Ўзбекистонда самолётлар, поездлар ва автобусларга чипталар сотиб олишнинг ягона платформаси ишлаб чиқилмоқда. Бу президентнинг «Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида назарда тутилган.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 декабрга қадар мамлакатда ҳаво, поезд ва автобус қатновлари учун маълумот олиш ва чипталарни харид қилиш мумкин бўлган онлайн платформа яратилади.
Транспорт вазирлиги чипталарни табақалаштирилган нархларда — жўнаб кетиш санасидан камида олти ой олдин, поезд ёки автобусда олдиндан сотиш тизимини жорий қилади. Наврўз, Мустақиллик байрами ва Қурбон ҳайит байрамларини нишонлаш кунлари ҳам ҳудудларни боғловчи қўшимча рейслар, поездлар ва автобуслар қатнови йўлга қўйилади.