Ўзбекистоннинг туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида илгари суриш, унинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз мамлакат имиджини янада мустаҳкамлаш мақсадида янги миллий туризм бренди яратилади.
Жорий йилнинг 1 октябрига қадар Туризм қўмитаси 2024 йилги Халқаро туризм куни доирасида янги миллий туризм брендини яратиш ва биринчи глобал туризм медиа кампусини ташкил этиш бўйича танлов ўтказади. 2024–2025 йилларда 10 миллиондан ортиқ аудиторияга эга 50 нафаргача хорижий журналист, блогер, влогер ва инфлюенсерларни жалб этиш режалаштирилган.
2025 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудида камида 100 нафар хорижий иштирокчи иштирокида камида 3 кун давом этадиган бизнес тадбирларини ташкил этган тадбиркорлар ушбу бизнесни ташкил этишдан олган даромадларидан 50 фоиз кам даромад солиғини тўлайди.