Ўзбекистонда йилнинг биринчи ярмида 1,6 мингдан ортиқ одам ЙТҲ учун судланди

O‘zbekiston

Ўзбекистонда дастлабки олти ойда 1,6 мингдан ортиқ одам ЙТҲ содир этганликда айбланиб, улардан 551 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Фото: Ситуатив / ЙҲХХ

Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи ярмида «Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш» моддаси бўйича 1600 дан ортиқ шахс судланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Судланганларнинг умумий сонидан 551 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Таққослаш учун, 2023 йилда худди шу модда бўйича 3325 киши айбдор деб топилиб, судланган. Улардан 635 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.