2023 йилда Россияга келган мигрантларнинг 4 фоизини ўзбекистонликлар ташкил қилди

Dunyo

2023 йилда Россияга чет элдан жами 560,4 минг киши келган. Муҳожирларнинг умумий сонининг 4 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.

Россия Федерал хизмати томонидан тақдим этилган статистик маълумотларга кўра, 2023 йилда Россияга чет элдан жами 560,4 минг киши келган — бу ўтган йилга нисбатан 23 фоизга кам. Росстат мамлакатга келаётган халқаро мигрантлар сонининг камайиши сабаблари ҳақида маълумот тўпламайди.

Муҳожирларнинг умумий сонининг 4 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Ташриф буюрувчиларнинг 31 фоизи Тожикистондан бўлса, иккинчи ўринда (10 фоиз) Қирғизистон фуқаролари, Украина, Арманистон ва Қозоғистон эса 9 фоизни ташкил этади.

Халқаро мигрантларнинг ярмидан кўпи (55%) эркаклар, 45% аёллардир. Уларнинг 76 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар — 16 ёшдан пенсия ёшигача (2023 йилда аёлларда 58 ёш, эркакларда 63 ёшни ташкил этган). Қариялар 11% ни, шу жумладан юз ёшдан ошган 11 кишини ташкил қилади. Энг кенг тарқалган ёш тоифаси 20 ёшдан 24 ёшгача.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.