Навоийда дарахтларни нотўғри парвариш қилгани учун 53 киши жаримага тортилди

O‘zbekiston

Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари бошқармаси ходимлари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва бута кўчатлари ҳолатини ўрганди.

23 январдан 22 июлгача Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан «Яшил макон» миллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва бута кўчатлари ҳолати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида масъул шахслар томонидан 2023 йил куз ва 2024 йил баҳорида экилган дарахт кўчатларига тегишли парвариш қилинмагани аниқланди.

Унга кўра:

  • Учқудуқ туманида - 10 киши,

  • Конимех туманида - 7 киши,

  • Навбаҳор туманида - 6 киши,

  • Кармана туманида - 5 киши,

  • Қизилтепа туманида - 5 киши,

  • Томди туманида - 5 киши,

  • Хатирчи туманида - 5 киши,

  • Зарафшон шаҳрида - 4 киши,

  • Нурота вилоятида - 3 киши,

  • Навоий шаҳрида - 2 киши,

  • Ғозғон шаҳрида - 1 киши.

Мазкур ҳолатлар юзасидан 53 нафар масъул шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома тузилиб, жами 180 миллион 200 минг сўм миқдорида жарима ундирилди.

Айни пайтда республика бўйлаб «Яшил макон» миллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларни парвариш қилиш бўйича изланишлар давом этмоқда.

Mavzuga oid materiallar