Самарқандда қурилиш ишлари туфайли 31 дарахт кесиб ташланди

O‘zbekiston

Самарқанд шаҳридаги бинони реконструкция қилиш ишлари жараёнида дарахтлар нобуд бўлди. Бу иш «Самарқанд махсус сув дренаж» корхонаси ходимлари томонидан амалга оширилган.

Вилоят экология бошқармасининг маълум қилишича, Самарқанд шаҳрида қурилиш компанияси томонидан 31 туп дарахт ноқонуний равишда кесилган.

Самарқанд шаҳридаги «Боғимайдон» маҳалласида жойлашган 16-болалар боғчаси ҳудудидаги 150 ўринли қўшимча бино реконструкция ва қурилиш ишлари натижасида дарахтлар қурбон бўлди. Дарахтлар «Самарқанд махсус сув дренаж» корхонаси ходимлари томонидан кесилган.

Дарахтларни ноқонуний кесиш оқибатида табиатга 260 миллион сўмлик зарар етказилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдорида жиноят белгилари мавжудлиги сабабли айбдор шахсларга нисбатан қонун талаблари асосида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.