Бош прокуратура департаменти Термиз туман бўлими ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган фуқаро К.М ушланди. У А.А.га умумий қиймати 13,4 миллион сўмлик 31 турдаги дори воситаларини ҳеч қандай ҳужжатсиз ўтказиб бериш вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Шунингдек, К.М.нинг уйи кўздан кечирилганда, Термиз шаҳридаги «Маърифат» маҳалласи ҳудудидан умумий қиймати 1,2 миллиард сўмлик 763 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ҳамда 182 қути кучли таъсир этувчи дори воситалари аниқланиб, олиб қўйилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари давом этмоқда.