23 июль куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди криптоактивлар муомаласи соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузгани учун аввал маъмурий жавобгарликка тортилган 21 ёшли фуқарога нисбатан ишни кўриб чиқди. «Взгляд.uz» суд қарорини ўрганди.
Июнь ойида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига фуқаро А.А.дан ариза келиб тушди. Ушбу ариза асосида терговга қадар текширув ўтказилди.
Текширув давомида фуқаро Г.Й. ўз телефони ва пластик картасидан криптовалюталар билан ноқонуний фаолият олиб бораётгани маълум бўлди.
Суд жараёнида йигит 20 000 Notcoinʼни 150 долларга сотганини тан олди. Шунингдек, у ўз ҳаракатларининг ноқонуний эканини билмаслигини ҳам айтди.
Суд фуқаро Г.Й.ни криптовалюта муомаласи соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганликда (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 155-4-моддаси 1-қисми) айбдор деб топиб, унга нисбатан 10 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Шунингдек, Redmi Ноте 9 бренди телефонини йўқ қилиш буюрилган.