2025 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда бир қатор волейбол тадбирлари ўтказилади:
Олий таълим муассасалари талабалари, касб-ҳунар ва ўрта таълим муассасалари талабалари ўртасида «Волейбол юлдузлари» Ўзбекистон кубоги;
вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида волейбол бўйича 3 босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – республика) «Янги Ўзбекистон» республика мусобақалари;
Умумий таълим муассасаларининг умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида 3-даражали Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кубоги;
Имконияти чекланган шахслар ўртасида параволейбол мусобақалари.
Шунингдек, 2025 йилдан бошлаб Марказий Осиё волейбол ассоциациясига (МОВА) аъзо давлатлар ўртасида ҳар икки йилда бир марта «Буюк ипак йўли» волейбол бўйича халқаро турнир ўтказилади.
Шунга кўра, Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати волейбол спорти бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати этиб қайта ташкил этилади.