ХОҚ 2023 йилнинг ёзида IBAни тан олишдан воз кечди. Федерация Спорт арбитраж судида (CAS) қарорга эътироз билдиришга уриниб, уни сиёсийлашган деб атади, бироқ апелляция рад этилди.
2022 йил октабр ойида IBA ХОҚ тавсияларига зид равишда россиялик ва беларуслик спортчиларга ўз мамлакатлари байроқлари остида мусобақаларда қатнашишга рухсат берди. Ушбу қарордан кейин бир қатор федерациялар IBAни тарк этишди.
2019 йилда ХОҚ IBAни тан олиш мақомидан маҳрум қилди, чунки ташкилот молиявий ва бошқарув инқирозига дуч келган ва ислоҳотларни талаб қилган. Шу сабабли 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада мусобақаларини ташкил этиш вазифасини ХОҚ ўз зиммасига олди.
ИБА раҳбари Умар Кремлев ХОҚ қарорини изоҳлар экан, ассоциация мустақил ва шаффоф ташкилот бўлиб, камситишларга йўл қўймайди ва шунинг учун ҳам у «ХОҚ томоғидаги суяк»дир деб атади.
ХОҚ ва халқаро индивидуал спорт ассоциациялари Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан сўнг Беларус томонидан қўллаб-қувватланган россиялик ва беларуслик спортчиларни халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлатган.