Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2022-2023 йиллар ва жорий даврда Ўзбекистонда аёлларга нисбатан 1831 та тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари қайд этилган.
Прокурорлар томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар манфаатида жиноят натижасида етказилган маънавий зарарларни айбдор шахслардан ундириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судларга жами 3,8 млрд сўмлик 74 та даъво аризалари киритилиши таъминланди.
Фуқаролик кодексига кўра, маънавий зарар миқдори уни етказган шахсдан ундирилади ва жабрланувчининг жисмоний ва маънавий азоб-уқубатларининг хусусиятига, шунингдек, зарар етказувчининг айбдорлик даражасига қараб белгиланад.