Асосий ставка пасайтирилиши кредитларга қандай таъсир қилади? — МБ жавоби

O‘zbekiston

МБ раиси Мамаризо Нурмуродов асосий ставканинг пасайтирилиши нималарга таъсир қилиши ва бу Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир ўтказишини тушунтирди.

Мамаризо Нурмуродов

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов асосий ставканинг 14 фоиздан 13,5 фоизга пасайтирилишининг таъсир кўлами ҳақида тўхталиб ўтди, деб ёзмоқда Kun.uz.

«Асосий ставканинг 0,5 фоизга пасайтирилиши қаерда акс этади десак, биринчи навбатда асосий ставка билан боғлиқ, ўзгарувчан фоизларда ажратилган кредитларга таъсир қилади. Бу бевосита таълим кредити, имтиёзли ипотека кредити, оилавий тадбиркорлик бўйича асосий ставкага боғлаб ажратилган кредитларда ўз аксини топади», — деди Нурмуратов.

Унинг қўшимча қилишича, бу репо, овернигҳт операциялари, депозит операцияларида ўз аксини топади.

«Кредит фоизини асосий ставкага бевосита боғлаб қўйиш бирмунча нотўғри. Чунки ҳар бир қарз олувчи билан банк ўртасидаги муносабатлар қарз олувчининг лаёқатлилиги даражасидан келиб чиқиб белгиланадиган жараёни», — деди бошқарув раиси.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.