Парламент сайловлари 27 октябрь куни бўлиб ўтади

Ўзбекистон

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 27 октябрь куни парламент сайлови ва маҳаллий кенгашларга депутатлар сайлови бўлиб ўтишини эълон қилди. Сайловолди ташвиқоти бугун, 26 июлдан бошланди.

Фото: Ситутативное

Бугун, 26 июль куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси жорий йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов бўйича сайловолди ташвиқотига старт берди.

27 октябрь куни ҳам вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига депутатлар сайлови бўлиб ўтади.

Сайловлар биринчи марта мажоритар-пропорционал (аралаш) тизим асосида ўтказилади. Бу тизимда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига бўлинади. Парламент қуйи палатаси депутатларининг 75 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича мажоритар тизим бўйича (номзодга овоз бериш), қолган 75 нафари пропорционал вакиллик тизими бўйича, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар асосида сайланади.

Мамлакатда сўнгги парламент сайловлари 2019 йилда бўлиб ўтганди.

Мавзуга оид материаллар