Статагентлик кичик тадбиркорлик субъектлари сонининг камайганини маълум қилди

O‘zbekiston

2024 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 400 мингга яқин кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 5,8 фоизга кам. Уларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри ва вилоятига тўғри келади.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 387,1 мингта кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 5,8 фоизга кам.

Уларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрига тўғри келади (84,6 минг). Иккинчи ўринни Тошкент вилояти (34,8 минг), учинчи ўринни Самарқанд вилояти (34,3 минг) эгаллади.

Савдода 147,8 мингдан ортиқ, саноатда 61,3 минг, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 32,4 мингтадан ортиқ кичик корхона фаолият кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярмида республикада 41 минг микрофирма ва кичик корхона ташкил этилди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.