Тимур Кападзе Парижда Олимпиадаси ташкилий камчиликларидан шикоят қилди

O‘zbekiston

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Париж Олимпиадасидаги камчиликлар, шунингдек, футболчилар дуч келаётган муаммолар ҳақида гапирди.

Фото: Ўзбекистон Футбол ассоциацияси

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Францияда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида спортчилар дуч келган муаммолар ҳақида ўз кузатишлари билан ўртоқлашди.

Кападзенинг сўзларига кўра, биринчи куни спортчилар хоналарга киргизилган, бироқ эртаси куни хизматчилар бу хоналар бошқа одамлар учун мўлжалланганини тушунтириб, биноларни бўшатишларини сўрашган. Бундан ташқари, ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлган: автобус ўз вақтида келмайди ёки адашиб қолади, бу эса анча вақтни беҳуда сарфлашга олиб келади.

Кападзенинг фикрича, бошқа жамоаларда ҳам бундай муаммолар бор. Шунингдек, у Токио Олимпиадаси анча уюшқоқлик билан ўтганини, Осиё ўйинларида бундай ҳолатлар кузатилмаганини таъкидлади.

Ўзбекистон терма жамоаси юзага келаётган қийинчиликларга қарамай, кейинги учрашувларга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа 25 июль куни жамоа Париждан Нант шаҳрига йўл олди ва у ерда 27 июль куни Мисрга қарши баҳс олиб боради.

Mavzuga oid materiallar