Ўзбекистонлик камончилар Париждаги Олимпиадада 1/32 финалга чиқди

O‘zbekiston

Ўзбекистон тарихда биринчи марта ўқ отиш мусобақаларида дебют қилди. Яккалик баҳсларида камончилар Зиёдахон Абдусатторова ва Амирхон Содиқов дастлабки саралаш учрашувини ўтказди. Медаль учун кураш 31 июль куни 1/32 финал босқичидан бошланади.

Францияда 2024 йилги Олимпиада ўйинларининг расмий очилиш маросимидан олдин ҳам айрим спорт турлари бўйича саралаш босқичлари бошланди.

Ўзбекистон камондан отиш мусобақаларида илк бор иштирок этди. 25 июль куни камончилар Зиёдахон Абдусатторова ва Амирхон Содиқов яккалик баҳсларида саралаш баҳсларини ўтказди.

Зиёдахон Абдусатторова рейтинг босқичида 64 нафар спортчи орасида 649 балл тўплаб, 34-ўринни эгаллади. Бу унинг фаолиятидаги энг яхши натижа.

Медаль учун кураш 31 июль куни бўлиб ўтадиган 1/32 финал босқичидан бошланади. Ушбу босқичда чехиялик Марие Хорачкова Абдусатторова билан куч синашади. У саралаш босқичида 651 очко билан 31-ўринни эгаллади. Зиёдахон кейинги босқичларда ҳам яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қилишини айтди.

21 ёшли Амирхон Содиқов ҳам 1-саралашдаги иштирокини якунлади. У 72 уринишда 674 очко жамғариб, 13-ўринни эгаллади. Энди у 31 июль куни 1/32 финал босқичида аргентиналик Марио Дамиан билан беллашади. Рақиб саралаш босқичида 643 очко билан 52-поғонада бормоқда.

Mavzuga oid materiallar