Ўзгидромет пойтахт дарёларидаги сув сифатини таҳлил қилди

O‘zbekiston

Ўзгидромет пойтахт дарёларида ерусти сувлари намуналарини таҳлил қилди. Энг ифлосланган сув Салар ва Қорасув каналларида бўлган. Энг тоза Чорвоқ сув омборида.

Ўзгидромет томонидан 23 июль куни Тошкент шаҳри ва вилоятидаги қуйидаги сув объектларида сув ифлосланиши индекси (СИИ) бўйича кимёвий ифлослантирувчилар миқдорига ер усти сувларидан намуналар олинди:

  • Бўзсув канали (Тошкент телеминораси ҳудудида) — сув сифати III синф-ўртача ифлосланган сувлар, СИИ-1,69;

  • Анҳор канали (Кичик ҳалқа йўлидан қуйида) — сув сифати III синф-ўртача ифлосланган сувлар, СИИ-1,48;

  • Бўрижар канали (Магиc ситй боғи ҳудуди) — сув сифати III синф-ўртача ифлосланган сувлар СИИ-1,24;

  • Салар канали (Экопаркдан қуйида) — сув сифати III синф-ўртача ифлосланган сувлар, СИИ-2,36;

  • Қорасув канали (Фурқат боғи ҳудуди) — сув сифати III синф-ўртача ифлосланган сувлар, СИИ-2,02;

  • Чорвоқ сув омбори (Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида) — сув сифати тоза сувлар - II синф, СИИ-0,95;

  • Туябўғиз сув омбори (Тошкент вилоятидаги Оҳангорон дарёси ўрта оқимидаги гидротехник иншоот) — сув сифати III синф-ўртача ифлосланган сувлар, СИИ-1,43.

Ўтган ҳафтага билан солиштирилганда Қорасув канали, Салар канали, Туябўғиз ва Чорвоқ сув омборидаги сув сифати муҳим ўзгаришларга дуч келмади, Бўзсув, Анҳор ва Бўрижар каналлари бундан мустасно, бу ерда сув сифати бироз ёмонлашди, СИИ бўйича тоза сувларнинг ИИ синфидан — ўртача ифлосланган сувларнинг ИИИ синфига ўтди.

Mavzuga oid materiallar