Қашқадарё вилоятининг Косон туманида даҳшатли воқеа юз берди: 12 ёшли бола дўкон эгасининг шафқатсиз муомаласидан азият чекди.
Боланинг онаси болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсманга ёрдам сўраб мурожаат қилган. У ўз баёнотида 16 июнь куни ўғлини харид қилиш учун дўконга жўнатганини айтди. Бироқ унинг фарзанди дўконда тажовузга дуч келган.
Дўкон эгаси, 49 ёшли эркак «Нега ҳеч ким йўқ жойга кирдинг?» деган сўзлар билан боланинг бошига бир неча марта урган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми (Енгил тан жароҳати етказиш) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Косон тумани судига юборилган.