Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024/2025 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул параметрларини мутахассислик ва ўқитиш тили бўйича тақсимлашни маълум қилди.
Давлат олий ўқув юртлари магистратурасига жами 17 500 та ўрин ажратилган. Уларнинг 9 365 таси давлат грантларидир. Ўзбек тилига 8 092, рус тилига 1 273 ўрин ажратилган.
Шартнома бўйича 8135 та квота тасдиқланган бўлиб, шундан 6 539 таси ўзбек тилига, 1 596 таси рус тилига.