Сурхондарёда эркаклар тошбақанинг оғзига носвой тиқди — видео

Ўзбекистон

Ижтимоий тармоқларда эркаклар тошбақани тутиб, унинг оғизга мажбурлаб нос тиқаётгани акс этган видео тарқалди. Экофаоллар масъул ташкилотларни ҳолатни назоратга олишга чақирди.

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарё вилоятида икки эркак тошбақанинг оғзига носвойни тиқиб қўйди, деб ёзмоқда Ekolog.uz.

Инстаграмъда humoyun.norqobilov исмли фуқаро (эркакнинг ҳақиқий исми бўлиши тахмин қилинмоқда) видеосини эълон қилди, унда у дўсти билан тошбақанинг оғзига зўрлик билан нос солиб, нима бўлаётганини тасвирга олган.

Қайд этилишича, бу Марказий Осиё дашт тошбақаси Қизил китобга киритилган. Бу тур ашаш жойларининг ўзгариши, шафқатсиз муносабат ва йўқ қилиниши туфайли камайиб бормоқда, дея қўшимча қилди Ekolog.uz.

Экофаоллар ҳуқуқ-тартибот идораларини тошбақа ва умуман ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш тақиқланганини ҳисобга олиб, видеога алоқадор шахсларни қонун доирасида тўлиқ жавобгарликка тортишга чақирмоқда.

Мавзуга оид материаллар