Тошкентда автобус ҳайдовчиси ЙҲҚни бузгани учун ишдан бўшатилди

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи автобусни илон изи бўйлаб бошқариб бораётгани акс этган видео тарқалди. Ҳуқуқбузар ишдан олиниб, қора рўйхатга киритилган.

Фото: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда King Long автобуси ҳайдовчиси кечки пайт Тошкент кўчаларидан бирида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузаётгани акс этган видео эълон қилинди.

«Тошшаҳартрансхизмат» ҳайдовчиси қарама-қарши чизиқда ҳаракатланиб, хавфли манёврлар бажариб, хавфли қоидабузарликка йўл қўйгани маълум бўлди. Бу эса авариявий ҳолатни келтириб чиқарган. Шундан сўнг ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Жиноят ишлари бўйича судга ҳуқуқбузарни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш тўғрисида илтимоснома киритилди. У нафақат ўзининг, балки бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаётини ҳам хавф остига қўйган.

Бундан ташқари, ҳайдовчи «қора рўйхат» деб аталадиган қоидабузар ҳайдовчиларнинг электрон маълумотлар базасига киритилган. Ушбу маълумотлар базасига кирган ҳайдовчиларни қайта ишга олиш мумкин эмас. Ҳозирда маълумотлар базасида 197 нафар қоидабузар мавжуд.

Mavzuga oid materiallar