Янгийўлда оиланинг беш нафар аъзосини ўлдиришда гумонланаётган йигит қўлга олинди

O‘zbekiston

26 июль куни Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчирган, уйни кўздан кечириш жараёнида эр-хон ва уларнинг 3 нафар фарзанди мурдаси топилган. Маълум бўлишича, марҳум турли тан жароҳатлари олган. Қотилликда гумонланувчи аллақачон ҳибсга олинган.

Фото: Ситуатив / pkzsk.kz

Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Нурафшон кўчасидаги уйдан беш кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълумотларга кўра, кеча, 26 июль куни эрталаб соат 6:19 ларда мазкур манзилда ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига Янгийўл тумани ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари етиб келиб, ёнғинни ўчирган.

Уйни кўздан кечириш чоғида 33 ёшли эркак, 25 ёшли аёл ва олти, уч ва икки ёшли уч нафар боланинг жасади топилган. Уларнинг барчаси турли хил жисмоний жароҳатлар олган. Бу маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсудинов маҳаллий нашрларга тасдиқлади.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тезкор тергов гуруҳи жиноятни фош этиш юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

27 июль куни шафқатсиз қотилликда гумонланувчи қўлга олинди. У молиявий қарзи туфайли жиноят қилишга қарор қилган 29 ёшли эркак бўлиб чиқди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.