Иштирокини иккинчи босқичдан бошлаган Келдиёрова жангда ўзининг устунлигини исботлаб, жаҳон рейтингида етакчилик қилаётганини тасдиқлади.
Диёра Келдиёрова Олимпиаданинг чорак финалида ҳам ғалаба қозонди.
Келдиёрова бу сафар германиялик Маша Балхаус билан жанг ўтказиб, жангни ўз фойдасига ҳал қилди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада Ўзбекистон шарафини 19 спорт тури бўйича 90 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда. Бу йил улар илк бор футбол, сувга сакраш, ўқ отиш, аёллар кураши йўлланмаларини қўлга киритди.
Мусобақа 11 августга қадар давом этади.