Афғонистон «Қўштепа» канали қурилиши лойиҳасининг иккинчи қисми 58 фоизга бажарилди. У 5 йилдан сўнг ўз ишини бошлайди, деди канални ривожлантириш миллий компанияси лойиҳаси вакили Саид Забиҳуллоҳ Мирий.
Айни пайтда қурилишда 3,5 минг киши ва 3 минг техника иштирок этмоқда.
Толибон режасига кўра, «Қўштепа» канали Афғонистон шимолидаги учта вилоятга, Балхдан Жузжон орқали Фарёб вилоятининг Анхой туманигача сув етказиб бериши керак. Афғонистондаги узоқ давом этган урушлар туфайли сув таъминоти тизими яроқсиз ҳолга келган.
Афғон канали Амударё қирғоқларига яқин бўлишига қарамай, узоқ вақтдан бери сув танқислигидан қийналаётган Сурхондарё вилояти деҳқонлари «Қўштепа» канали қуриб битказилса, аҳвол янада оғирлашишидан хавотирда.